1

18 октябрдан Тошкентда исситиш мавсуми бошланади

ЖАМИЯТ 18.10.2016, 14:52
Теглар: Тошкент
18 октябрдан Тошкентда исситиш мавсуми бошланади

2016 йилнинг 18 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими “Тошкент шаҳрида 2016-2017 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва иссиқлик энергияси билан таъминлаш тўғрисида”ги 938-сонли қарорга имзо чекди.

Ушбу қарорга кўра, юртимизга совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши муносабати билан  аҳолига қулайликлар яратиш, ижтимоий соҳа объектларида хизмат кўрсатиш шароитларини яхшилаш мақсадида  Тошкент шаҳридаги марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлашга ўтилади.   

“Тошкент иссиқлик электрмаркази” АЖ, “Toshkent issiqlik markazi”, “Тошиссиққуввати” ИЧБ УКга марказлашган иссиқлик тизимининг барча қисмларини текшириш имкониятини таъминлаш учун 18 октябрдан Тошкент шаҳар иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракатини ишга тушириш вазифаси топширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди

Қарорда  иссиқлик таъминоти, ижтимоий соҳа объектлари раҳбарларига туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда ижтимоий соҳа объектлари, хусусан, таълим муассасалари, касалхона ва поликлиникаларни 2016 йил 19 октябрдан, аҳоли турар-жой биноларини эса 20 октябрдан мунтазам иситишга киришишни ташкил этиш топширилган.   

Шунингдек, “Тошкент иссиқлик электрмаркази” АЖ, “Toshkent issiqlik markazi” ва “Тошиссиққуввати” ИЧБ УКга пойтахтда 2016-2017 йилги иситиш мавсуми даврида узлуксиз табиий газ, сув таъминоти ва электр энергиясини етказиб бериш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Тошкент шаҳар Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмасига   кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти тизимининг барқарор ишлаши учун мутасадди ходимлар ва аҳоли томонидан қоидаларнинг бузилишига йўл қўймасликни назорат қилиш вазифаси юклатилган.

Шарҳлар

Тошкентда ижара нархлари пасайди(ми?)

22.04.2024, 15:52

Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари маълум қилди. 2024 йил март ойида февралга нисбатан пойтахтда ўртача таъмирланган хонадонлар ижара...
Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Тошкентда подъездда қизга тегажоғлик қилган йигит ушланди (видео)

06.09.2023, 10:12

Кеча, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида номаълум шахс подъездга кириб кетаётган қизга ҳужум қилгани ҳақида хабар қилинган эди. Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИБ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1