Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Сурхондарё вакиллигининг ходими М.Сайфуддинов ва масжид ходими Ф.Саматов ўртасидаги ўзаро тортишуви ёзилган аудио тарқалди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат комиссияси ушбу масалани кўриб чиққан.
Маълум бўлишича, мутахассис М.Сайфуддинов ва масжид ходими Ф.Саматов ўртасидаги келишмовчилик узоқ вақт давом этган шахсий адоват натижасида содир бўлган.
Шунингдек, йиғилишда мутахассиснинг мазкур муомаласи тизимда меҳнат қиладиган ҳар қандай мақомдаги ходимга мутлақо тўғри келмаслигига урғу қаратилди.
Иштирокчилар томонидан мутахассиснинг ушбу хатти-ҳаракатлари ички меъёрий ҳужжатларда белгиланган бандларнинг қўпол равишда бузилиши, деб баҳоланган ва Мўминмирзо Сайфуддинов эгаллаб турган вазифасидан озод этилган.






