АсосийJamiyat

Ўзбекистон 6 ойда қовун экспортидан 16,7 млн даромад кўрди

'Ўзбекистон 6 ойда қовун экспортидан 16,7 млн даромад кўрди'ning rasmi

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хорижга қиймати 16,7 миллион долларига тенг бўлган 79,9 минг тонна қовун экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 6 ой давомидаги қовун экспорти 2022-йилнинг мос даврига билан солиштирилганда 16,8 минг тоннага ошган.

Январь-июнь ойларида қовун энг кўп экспорт қилинган давлатлар орасида етакчилик Қозоғистон ҳисобига тўғри келган — 35,7 минг тонна. Шунингдек:

  • Қозоғистон – 35,7 минг тонна;
  • Россия – 29,3 минг тонна;
  • Қирғизистон – 12,6 минг тонна;
  • Беларусь – 1,3 минг тонна;
  • Тожикистон – 664 тонна;
  • Монголия – 143 тонна.

    Бошқа янгиликлар