АсосийSiyosat

Бахтиёр Саидов Покистондаги терактга муносабат билдирди

'Бахтиёр Саидов Покистондаги терактга муносабат билдирди'ning rasmi

Кеча, 30 июль куни Покистонда “Ислом уламолари кенгаши” партиясининг қурултойида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Тасдиқланган хабарларга кўра, портлаш оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамдардлик билдирди.

“Покистоннинг Бажаур ҳудудидаги сиёсий қурултойда содир бўлган террорчилик ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлганидан чуқур қайғудамиз. Қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигимизни билдирамиз. Бу оғир дамларда биродар Покистон билан биргамиз”, дейди вазир.

    Бошқа янгиликлар