АсосийJamiyat

Жиззахда ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга қарийб 60 млн зарар етказилгани аниқланди

'Жиззахда ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга қарийб 60 млн зарар етказилгани аниқланди'ning rasmi

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими давлат инспекторлари ҳамда Жиззах вилоят прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Айдар-Арнасой кўллар тизими, Тузкон бўлими ҳудудида ўтказилган рейд давомида Арнасой тумани, "Бахтли" МФЙ, "Наврўз" қўрғонида яшовчи фуқаро Ш. М. томонидан саноатбоп ўлчамдан кичик бўлган жами 175 бош оқсила (судак) балиқлари ноқонуний равишда овланганлиги аниқланди.

Қонун бузиши натижасида ҳайвонот дунёсига 57 миллион 750 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ашёвий далил сифатида ноқонуний равишда овланган балиқ маҳсулотлари ҳамда 1 дона “Progress” русумли қайиқ ва 1 дона "YAMAHA-30" русумли қайиқ моторлари олиб қўйилди.

Ушбу ҳолатда жиноят аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Жиззах вилоят прокуратурасига юборилди.

    Бошқа янгиликлар