АсосийJamiyat

Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди

'Санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти бўлим бошлиғи-2023-2024 ўқув йили учун қабул комиссияси масъул котиби А.Ў. фуқаро Ж.С.ни ушбу институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 4 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар