2023 йил 1 августдан бошлаб Panorama Airways авиакомпанияси Самарқанддан Мадинага тўғридан-тўғри мунтазам рейсни амалга оширишни бошлади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Самарқанддан Мадинага парвозлар ҳафтада бир марта сешанба кунлари Самарқанддан соат 12:50 да Аирбус 320 ҳаво кемаларида амалга оширилади.






