Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида 1-4 август кунлари “Ўзбекистон маданият кунлари” бўлиб ўтади. Тадбирлар дастуридан қатор маданий, адабий тадбирлар ўрин олган. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.
Қизиқ жиҳатлардан яна бири – 3 август куни Боку шаҳридаги “Бульвар боғи”да ўзбек миллий ошпазлик ва ҳунармандчилик кўргазмалари очилади. Уларда ўзбек миллий ошхонасининг ва маҳоратли ҳунармандларимизнинг салоҳияти намойиш этилади. Кўргазма доирасида 1 тонналик ўзбек палови тайёрланади ва иштирокчиларга тарқатилади.
Шунингдек, тадбирлар давомида ўзбекистонлик меҳмонлар Озарбайжоннинг диққатга сазовор ва тарихий обидалари билан ҳам танишади.






