2023-йил 1-август куни Адлия вазирлигининг юридик техникумларига талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
Талабгорларни рўйхатга олиш Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтида “Адлия вазирлигининг юридик техникумлари” бўлими орқали амалга оширилмоқда.
Адлия вазирлигининг юридик техникумларида таҳсил олиш истагини билдирган талабгорлар 20 август кунига қадар (20-август куни ҳам) онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.






