Интернет ижтимоий тармоқларида эркак ўзганинг мшаинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалмоқда.
Видеохабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди, дея хабар бермоқда бошқарма матбуот хизмати.
Аниқланишича, жорий йилнинг 1 август куни Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.С. “Яндекс” фирмасига такси буюртма қилган ҳамда буюртмани мазкур фирма ҳайдовчиси Фарғона шаҳрида яшовчи 2002 йилда туғилган И.Р. қабул қилиб, бироздан сўнг ўз бошқарувидаги “ Cobalt” русмли автомашинасида С.Ш. турган С.Темур кўчасига етиб келган.
Бироқ, фуқаро Ш.С. ҳайдовчи И.Р.нинг телефон аппарати ўчиб қолганлигидан ва унинг қўнғироғига жавоб бермаганидан жаҳли чиқиб, у билан ўзаро жанжаллашиб, И.Р.нинг автомашинаси ойналарини тош билан уриб синдириб юборган.
Ҳозирда ҳолатнинг барча иштирокчилари шахсига ойдинлик киритилиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, мулкка етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича, тегишли тартибда экспертиза тайинланган.