АсосийJamiyat

Тошкентдаги мактабда ёнғин содир бўлди (видео)

'Тошкентдаги мактабда ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 50-сонли мактабда ёнғин содир бўлаётганлиги акс этган видео тарқалди.

 

Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ Ахборот хизмати изоҳ берди.

Соат 11:43 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани Истиқлол кўчасида жойлашган 50-сонли мактабнинг 2-қаватида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:49 да воқеа жойига етиб бориб, соат 11:52 да ёнғин ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 2-қаватнинг тахминан 10 кв.м майдонда ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар