АсосийJamiyat

Педагогларга устама тўланадиган айрим сертификатлар олиб ташлангани юзасидан расмий баёнот берилди

'Педагогларга устама тўланадиган айрим сертификатлар олиб ташлангани юзасидан расмий баёнот берилди'ning rasmi

Аввалроқ, 2023-2024-ўқув йили давомида умумтаълим мактабларининг педагогларига 50 ва 20 фоиз устама тўлаб бериладиган сертификатлар рўйхати тасдиқлангани ҳақида хабар берилган эди. 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги устама тўланадиган айрим халқаро сертификатлар рўйхатдан олиб ташлангани юзасидан расмий баёнот берди. 

Қайд этилишича, ваколатли ташкилотлар томонидан рўйхатдан чиқарилган сертификатларни ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланган: 

-Сертификатларни беришда онлайн назорат тўғри йўлга қўйилмаганлиги, яъни бир шахс ўрнига бошқаси кириб топшириб чиқиш ҳолатлари мавжудлиги;

-Баъзи сертификатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш имконияти мавжуд эмаслиги;

-Сертификатларнинг ҳаққонийлигини текширилганда тест топширувчининг шахсини аниқлаш имконияти мавжуд эмаслиги;

-Айрим сертификатларни бериш учун ўтказиладиган тест синовларида ахборот хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб бермаганлиги, тест саволларининг доимий такрорланиши.

Шундай бўлсада, рўйхатдан чиқарилган сертификат эгаларининг 1 августга қадар олган сертификатлари учун сертификат якунига етиш муддатига қадар устама тўловлари тўлаб борилиши белгиланди.

"Шу билан бирга амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ APTIS for teachers, Linguaskill сертификатларидан янги ишга қабул қилаётган талабгорларни ишга қабул қилиш жараёнларида фойдаланилиш имконияти сақланиб қолинаётганлигини эслатиб ўтмоқчимиз", дейилади баёнотда. 

 

    Бошқа янгиликлар