АсосийJamiyat

Сирдарёлик 17 ёшли ўқувчи қиз бедарак йўқолди

'Сирдарёлик 17 ёшли ўқувчи қиз бедарак йўқолди'ning rasmi

Сирдарё вилояти Ховос туманида 17 яшар ўқувчи қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати xaбар берди.

Унга кўра, Ховос тумани, “Бинокор” маҳалласидаги уйларнинг бирида яшаган 2006 йилда туғилган мактаб ўқувчиси Манзура Ҳакимова 2023 йил 24 июль куни уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолган. 
Ушбу фуқарони топишда кўмаклашган фуқаролар 5 миллион сўм пул маблағи билан мукофотланади ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади. 

Алоҳида белгилари: бўйи 160-165 см, сочи узун, кўзлари қора юмалоқ, лаби, бурни ва қулоқлари ўртача катталикда, юзи чўзинчоқ, буғдойранг. Эгнида оқ рангли аёллар кўйлаги бор, оёғида кўк рангли тапочка бўлган.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралган: 102, 91-807-77-37, 97-331-74-18, 67-225-55-52.

    Бошқа янгиликлар