Ироқ расмийлари Телеграм мессенжери мамлакатда блокланганини расман эълон қилди. Бу ҳақда алоқа вазирлигининг махсус баёнотида айтилади.
“Телеграмни блоклаш ваколатли органларнинг мамлакат миллий хавфсизлигига оид кўрсатмалари асосида, шунингдек, фуқароларнинг юқорида қайд этилган мессенжер томонидан кузатиладиган шахсий маълумотларини сақлаш мақсадида амалга оширилди”, — дейилади хабарда.
Вазирликнинг тушунтиришича, тегишли органлар бошқарув компаниясидан хавфсизлик ва жамоат тинчлигига таҳдид соладиган расмий давлат идоралари маълумотлари ва ироқликларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқиши учун масъул бўлган платформаларни ёпиш бўйича ҳамкорлик қилишни бир неча бор талаб қилган. Бироқ Алоқа вазирлигига кўра, компания буни қилмаган ва расмийларнинг ҳеч қандай сўровига жавоб бермаган.
Ироқ Алоқа вазирлиги мамлакат фуқаролари ушбу қарорни тўғри тушунишига ишонч билдирди.