АсосийJamiyat

Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди (видео)

'Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди. 

Маълумотда айтилишича, кеча, 6 август куни соат 18:59 да Тошкент шаҳар М.Улуғбек тумани “Бешкапа” МФЙ Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғинга соат 19:06 да етиб борилиб, соат 19:25 да ўчирилган.

Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон ва 1 та ёнғин-қутқарув отряди бўлинмаси жалб этилган.



Ёнғин натижасида 15 кв.м майдонда уй-жиҳозлари  ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш жараёнида ушбу уй қаватларидан 20 нафар фуқаролар қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойга эвакуация қилинган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар