Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрида бир қатор тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.
Аниқланишича, "С.Б." МЧЖ раҳбари ва бошқалар 14 нафар фуқарога Тошкент шаҳри ва вилоятидан кредитга уй олиб беришни ваъда қилиб, сохта шартномалар тузиш орқали уларнинг 1,9 млрд сўм ва 18 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






