Тошкент шаҳридаги айрим номсиз кўчаларга ном бериш, амалдаги кўчаларни қайта номлаш ва уларнинг обект турини ўзгартириш таклиф этилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Географик обектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасига мувофиқ, киритилган таклифларга нисбатан маҳаллий аҳолининг фикрини ўрганиш мақсадида пойтахт аҳолисини https://geonom.tashkent.uz сайтида ўз фикрини билдиришга таклиф этади.
Шу билан бирга, аҳоли фикри қуйидаги шаклларда ҳам қабул қилинади:
- Оғзаки равишда: +99871 210 04 13 телефон рақамига (иш кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача) мурожаат қилиш орқали;
- Ёзма: 100060, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Ислом Каримов шоҳкўчаси, 51-уй почта манзилига хат юбориш орқали;
- Электрон шаклда: geonom@digitaltashkent.uz электрон почтасига хат юбориш йўли билан.
Маҳаллий аҳоли ўз фикрини жорий йилнинг 7 август кунидан 21 август кунига қадар билдириши мумкин.






