АсосийЖАМИЯТ

Беруний туманида солиқ инспекцияси масъуллари 86 нафар фуқаронинг қарийб 120 млн. сўмлик тўловларини ўзлаштиргани аниқланди

Фуқароларнинг 119,7 млн сўмлик солиқ тўловларини қўлга киритган ДСИ масъул шахслари аниқла...

Фуқароларнинг 119,7 млн сўмлик солиқ тўловларини қўлга киритган ДСИ масъул шахслари аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

 Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ДСИ масъул шахслари 86 нафар фуқаронинг жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғи учун тўланган жами 119,7 млн сўмлик солиқ тўловларини банк кассасига кирим қилмасдан, уларга қалбаки чеклар такдим қилиш орқали ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   

    Бошқа янгиликлар