АсосийJamiyat

Сирдарёда қовун экспорти 2 миллион АҚШ долларидан ошди

'Сирдарёда қовун экспорти 2 миллион АҚШ долларидан ошди'ning rasmi

Сирдарёнинг қовуни азалдан ўзининг ширинлиги билан ном қозонган. Сирдарёлик миришкор деҳқонлар томонидан етиштирилган шириндан-шакар қовунлар нафақат юртимиз бозорларида, балки чет элларга ҳам экспорт қилиниб, ўзининг тилни ёрар мазаси билан ҳам хорижликларни севимли маҳсулотига айланиб улгурган.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 2023 йилнинг шу кунига қадар қиймати 2,1 млн. АҚШ долларлик 4747 тонна қовунлар 10 та давлатга экспортга расмийлаштирилди.

Сирдарёлик деҳқонларнинг бу йилги режалари юқори бўлиб, бунда маҳсулотларни экспортга чиқаришда божхона ходимлари томонидан божхона расмийлаштируви соддалаштирилган тартибда қисқа муддатларда амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар