Генерал-майор Даврон Назармухамедов Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган. Бундан ташқари, Д.Назармухамедов 2017-2019 йилларда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

Анвар Каримов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаган.






