АсосийJamiyat

Тошкентда фуқароларни АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

'Тошкентда фуқароларни АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.Я. ва Ш.Я. фуқаро О.О.га танишлари ёрдамида хорижга чиқиш виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши ҳамда уни Туркия давлати орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш эвазига 51 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар