Жорий йилнинг дасткабки олти ойида Ўзбекистондан 113,7 мингта аҳоли кўчиб кетган. Шундан эркаклар сони 48 мингтани, аёллар сони эса 65,7 мингтани ташкил этади.
Кўчиб кетганлардан 78,6 минг киши шаҳар жойларига, 35,1 минг киши қишлоқ жойларига тўғри келади. Ўзбекистондан кўчиб кетганларнинг давлатлар бўйича асосий қисми Қозоғистонга тўғри келади — 7 080 та.
Ундан кейинги ўринларда Россия — 1 584 та (7,6%), Қирғизистон — 43 та, Туркманистон — 27та ҳамда Тожикистон — 20тани (0,2%) ташкил этган. Бундан ташқари, бошқа мамлакатларга 250 та (2,8%) ўзбекистонлик кўчиб кетган.
Январ-июнь ойларида хорижий мамлакатларга доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганларнинг 9,3%ини меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик бўлганлар ташкил этади.
Шунингдек, 82,3%и меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ҳамда 8,4%и меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар бўйича кўчиб кетганларнинг энг юқори ўсиш даражаси Қорақалпоғистонда кузатилган. Ўтган даврда ҳудуддан хорижга жами 8 163 та фуқаро доимий яшаш учун кўчиб кетган. Натижада, ўсиш 2022 йилга нисбатан 0,8%га ошган.
Ундан кейинги ўринларда Навоий, Тошкент шаҳри, Бухоро ҳамда Хоразм турибди.
Кўчиб кетганларнинг ўсиш суръати нисбатан паст даражаси Тошкент, Наманган, Қашқадарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қайд этилган.
Шунингдек, бу даврда пойтахтдан жами 35 130 та аҳоли хорижга кўчиб кетган.
Кўчиб кетганлар сони — кўчиб кетганларнинг абсолют миқдори, яъни муайян ҳудуддан унинг ташқарисига кўчиб кетганлардан иборат.
Кўрсаткич Ички ишлар органлари томонидан аҳолини яшаш жойи бўйича рўйхатдан чиқаришда тузиладиган кўчиб кетишни статистик ҳисобга олиш варақаларини қайта ишлаш натижасида аниқланади.






