1

Қибрайда Миллий гвардия ходими 13 ёшли қизни зўрлаган ҳолат бўйича жиноят иши судга келиб тушди

ЖИНОЯТ 09.08.2023, 18:04
Қибрайда Миллий гвардия ходими 13 ёшли қизни зўрлаган ҳолат бўйича жиноят иши судга келиб тушди

Апрелда Тошкент вилояти "Қўриқлаш" бўлими сафдор ходимининг 13 ёшли қизга нисбатан зўравонлик ишлатгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз иш вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган ва Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноий иш айни кунларда жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг иш юритувига келиб тушган. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизматининг маълум қилди. 

Қайд этилишича, 30 ёшли фуқаро Ш.Ш. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан айбланяпти. У Тошкент вилоятида туғилган, Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими, жиноят содир этилган пайтда ишсиз бўлган. Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 2023 йил 29 июлдаги ажрими билан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят кодексининг 118-моддасида назарда тутилган жиноятлар билан боғлиқ жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўрилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1