АсосийJamiyat

“Док-1 Макс” дори воситаси сабаб, Ўзбекистонда 65 нафар ёш бола вафот этган

'“Док-1 Макс” дори воситаси сабаб, Ўзбекистонда 65 нафар ёш бола вафот этган'ning rasmi

“Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан кейинги тавсилотлар маълум қилинди. Бу ҳақда Одий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар судининг иш юритувига С. Р. П. (эркак, 1972 йилда Ҳиндистон Республикасида туғилган, “Quramax Medikal” МЧЖ директори), С. К. (эркак, 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, бир вақтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ва унинг ҳузуридаги “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК директори лавозимларида ишлаган) ва бошқаларга (жами 21 киши: “Quramax Medikal” МЧЖ ва “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУК масъул ходимлари) оид жиноят иши келиб тушган бўлиб, уни кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни жорий йилнинг 11 август куни соат 10.00 да бошланиши белгиланди.

"Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига “қамоққа олиш”, 12 тасига “муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат” ва 2 тасига “гаров” тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган" дейилади хабарда. 

Улар Жиноят кодексининг 184, 28,186-3, 186-3, 25,205, 205, 207, 28,209, 209, 210, 211, 212, 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Тасдиқланган айблов хулосасига кўра содир этилган жиноятлар оқибатида 65 нафар ёш бола вафот этган.

Эслатиб ўтамиз аввал 19 боланинг ўлимига сабаб бўлгани ҳақида айтган эдик

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар