АсосийJamiyat

Андижонда ака-укани уриб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган ЙПХ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда (видео)

'Андижонда ака-укани уриб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган ЙПХ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада ЙПХ ходими катта тезликда келиб 27 ва 18 ёш ака-укани уриб кетган, ака ўлган, ука эса қора талоғини олдириб ҳассага таяниб, ногирон бўлиб қолган. 5 ойдан бери, ҳалокатни содир этган ходимга жазо тайинланмагани айтилган.

Ҳолат бўйича Андижон вилояти прокуратураси маълумот тақдим этди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича Асака тумани прокуратураси томонидан М.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов якунига кўра, М.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилинган ва жиноят иши 14.06.2023 йилда жиноят ишлари бўйича Асака тумани судига юборилган.    

Ҳозирда жиноят иши бўйича суд муҳокамаси ўтказилмоқда.

 

Бошқа янгиликлар