1

Инсультни даволашнинг янги усули топилди

САЛОМАТЛИК 10.08.2023, 22:02
Инсультни даволашнинг янги усули топилди

Лос-Анжелесдаги Калифорния университети олимлари ўткир ишемик инсультни даволашнинг электр мия стимуляциясига асосланган янги усулини ишлаб чиқишди.

HD C-tDCS деб аталадиган ёндашув аввалдан маълум бўлган неврологик ва психиатрик ҳолатларни даволаш учун ишлатилган инвазив бўлмаган электр стимуляциясининг бир тури. Мутахассислар электр токининг миядаги қон оқимига таъсир қилишини пайқашди. Кейин улар миянинг инсультдан таъсирланган қисмларига қон оқимини ошириш, шунингдек, мия тўқималарини шикастланишдан ҳимоя қилиш учун HD C-tDCS дан фойдаланиш мумкинлигини таклиф қилишди.

Тадқиқотда қон кетиш бошланганидан кейин 24 соат ичида шифохонага ётқизилган, ўткир инсультни бошдан кечирган ўн нафар бемор иштирок этди. Етти нафар бемор HD C-tDCS муолажасини олди ва уч нафари сохта стимуляция орқали даволанди. Шифокорлар миянинг гемодинамик тасвирларидан фойдаланган ҳолда қурилма таъсир кўрсатиши керак бўлган, қон оқими паст бўлган инсульт зонасининг жойлашувини аниқлашди.

Натижалар HD C-tDCS билан даволанган иштирокчиларда ўртача ҳисобда инсультнинг ядросини ўраб турган мия тўқималарининг тахминан 66 фоизи сақлаб қолинганини кўрсатди, деб хабар беради lenta.ru.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1