АсосийJamiyat

Тошкентда автобус ва Spark иштирокида автоҳалокат содир бўлди

'Тошкентда автобус ва Spark иштирокида автоҳалокат содир бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 август куни соат 16:20 ларда Учтепа тумани ТҲАЙ — Пойгоҳ кўчалари кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 1963 йилда туғилган А.Т. бошқарувида бўлган Yutong русумли автобуси ҳамда 1989 йилда туғилган Р.Б. бошқарувида бўлган Spark русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар