АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб пора берганлар ушланди

'Ўзбекистоннинг учта ҳудудида ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб пора берганлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлим томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда фуқаро Р.Қ. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 4 000 АҚШ доллари ва 30 млн сўм эвазига ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишини айтиб, олдиндан 30 млн сўмни олган вақтида ёшвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.П. фуқаро С.Қ.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Касби туман тиббиёт бирлашмасига ҳамширалик вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда ушбу тиббиёт бирлашманинг хўжалик бўлими мудири К.Ч. фуқаро Ш.П.дан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор эса, фуқаро Д.Ж. фуқаро З.К.ни танишлари ёрдамида “Ўзметкомбинат” АЖ ички қўриқлаш хизматига қўриқчи вазифасига ишга киритиб қўйиш эвазига 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар