1-синфга борадиган ўқувчилар учун “Президент совғаси” жамланмасини мактабларга етказиб бериш бошланди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Бу йил 1-синфга чиқиши режалаштирилган 732 960 нафар болалар учун “Президент совғаси" хариди амалга оширилиб, туман бўлимлари орқали ҳудудларга етказилмоқда.
1-синф ўқувчиларига бериладиган “Президент совғаси” таркибида 12 турдаги ўқув қуроллари мавжуд:
Ўқувчи сумкаси
12 дона дафтар
Расм дафтари
Акварел бўёқлари
Рангли қоғоз
Қаламдон
Шарикли ручка
Рангли қалам
2 дона оддий қалам
Пластилин
Елим
2 дона ўчирғич
“Президент совғаси” жорий йилнинг 25-августига қадар Вазирликнинг adm.maktab.uz электрон базасига киритилган болалар сонига мос равишда умумтаълим мактабларига етказилади.