АсосийЖАМИЯТ

Биринчи марта ишга қабул қилинадиган ўқитувчиларни ишга қабул қилиш тартиби ишлаб чиқилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан стажор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўй...

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан стажор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш бўйича тегишли кўрсатма ишлаб чиқилди.

Унга кўра, илк бор ишга қабул қилинган стажор-ўқитувчилардан ишга қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил муддат давомида касбий сертификатга эга бўлиши талаб этилади. Стажор-ўқитувчиларга улар касбий сертификат олгунига қадар олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчининг базавий тариф ставкаси қўлланилади.

“Ўқитувчи-стажор” билан Меҳнат кодексининг 104-моддасида мувофиқ меҳнат шартномасига киритилиши шарт бўлган ҳолатлар, жумладан ўқитувчи-стажорларнинг бир йил давомида касбий сертификат олиши мажбурияти кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномаси тузилади.

Шу муносабат билан, вазирликнинг 2023-йил 9-августдаги тегишли хати билан ўқитувчи-стажорларни ишга қабул қилиш жараёнини мазкур кўрсатмаларга мувофиқ амалга ошириш вазифалари юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, Фармонга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига 2023-йил 1-ноябрга қадар умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритадиган педагог кадрларни касбий сертификатлаш синовларидан ўтказиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш ҳамда 2024-йил 1-январдан бошлаб тизимни амалиётга жорий этиш топширилган. 

    Бошқа янгиликлар