Инстаблогер “Чеченка” эрига иккинчи хотин совға қилиб, қўшхотинликни тарғиб қилган видеоси учун узр сўраб чиқди.
Блогернинг айтишича, видеони тайёрлашдан мақсади қўшхотинликни тарғиб қилиш бўлмаган. Унинг асл мақсадини англамаганлар нотўғри талқин қилишган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра, кўпхотинлилик қуйидаги жазо турларига сабаб бўлиши мумкин:
- асосий ҳисоб-китоб бирлигининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади, бу эса 16,5 миллион сўмдан 33 миллион сўмга тўғри келади.
- Уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
- Бир йилдан уч йилгача бўлган муддатга озодликни чеклаш.
- Уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш.