АсосийJamiyat

Хорижий ва нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари ўтказилиш санаси маълум бўлди

'Хорижий ва нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш бўйича тест синовлари ўтказилиш санаси маълум бўлди'ning rasmi

Талабалар ўқишини хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларидан, шунингдек Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМга кўчириш бўйича тест синовлари 16 август куни бўлиб ўтади.

Тест синовлари икки сменада ташкил этилиб:
1-сменада 08:00 дан 11:00 га қадар;
1-сменада 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўйича ўтказилади ҳамда талабгорларга мутахассислик фанларида 30 тадан, мажбурий фанларда 10 тадан жами 90 та тест топшириғи ва уларни ишлаш учун 3 соат вақт берилади.
Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани Билимни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтидан олиши мумкин.

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин паспорт (ID-карта) ва рухсатнома билан келишлари лозим.

    Бошқа янгиликлар