Жорий йилнинг 4-10 август кунлари Тошкент РФБ орқали Равнак банк акциялари билан умумий суммаси 157,3 млрд сўмлик савдолар амалга оширилди. Жумладан, 2023 йил 10 августдаги битимлар натижасида банкнинг қўшимча чиқарилган 100,0 млрд сумлик акциялари тўлиқ жойлаштирилди ва банк устав капитали 200,0 млрд сўмга етказилди.
Амалга оширилган битимлар натижасида Искандар Бахтинурович Турсунов банк устав капиталидаги улушини 88,62 фоизга етказиб, банк назорат пакетини қўлга киритди.
Искандар Турсунов 2000 йилдан буён банк соҳаси мутахассиси бўлган, 2012 йилдан бери "Равнақ банк" АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сарвар Файзиев 2021 йил январь ойида "Равнақ банк" АЖ акцияларининг 52,15 фоизига эгалик қила бошлаган эди.
14.08.2023 10:23
⚡Равнақ банкнинг асосий акциядори ўзгарди
