Бугун, 15 август куни Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди.
Бу ҳақда Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Иссиқкўл халқаро аэропортида Ўзбекистон Бош вазирини Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Бахит Торобоев кутиб олди.
Абдулла Арипов Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг 16 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтадиган 10-мажлисида иштирок этиш учун Қирғизистонга борган.






