Аввалроқ, Доғистонда ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, портлаш оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлган, 102 киши жароҳатланган. Шунингдек, республикада 15 август мотам куни деб эълон қилинди.
Телеграмлардаги сўнгги хабарларга кўра, ушбу портлашда бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. У 1990 йилда туғилган Н.Р. экани айтилади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу борада ҳозирча расмий маълумот эълон қилгани йўқ.






