1

Қирғизистон президенти Бош вазир Абдулла Ариповни қабул қилди

СИЁСАТ 15.08.2023, 18:20
Қирғизистон президенти Бош вазир Абдулла Ариповни қабул қилди

Бош вазир Абдулла Арипов амалий ташриф билан Қирғизистонга боргани ҳақида хабар берган эдик. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бош вазир бошчилигидаги Ўзбекисон ҳукумати делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Ахборот хизмати хабар бермоқда .

Суҳбат аввалида Бош вазири Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровга президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўз навбатида, Қирғизистон раҳбари Ўзбекистон президенти ва бутун ўзбек халқини президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан яна бир бор самимий табриклаб, ўзбек халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Учрашувда Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таьминлаш, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, транспорт, сув ва қишлоқ хўжалиги ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Қирғизистонга амалий ташрифи давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1