Шу йил 29 октябрдан бошлаб "Uzbekistan Airways" Тошкент – Мюнхен – Тошкент йўналишида ҳаво қатновларини амалга оширишни бошлайди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Авиаташувчи маълумотига кўра, парвозлар ҳафтасига икки марта, чоршанба ва якшанба кунлари қуйидаги жадвалга мувофиқ бажарилади:
-Тошкентдан жўнаб кетиш соат 06:25 да
-Мюнхенга етиб келиш соат 9:20 да
-Мюнхендан жўнаб кетиш соат 10:45 да
-Тошкентга етиб келиш соат 21:05 да
15 августдан бошлаб авиачипталарни харид қилиш мумкин.






