Устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинадиган талабалар рўйхати эълон қилинди .
- "Меҳрибонлик уйлари" тарбияланувчилари, қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
- "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри", "Темир дафтар" ва "Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ҳамда "Ёшлар дафтари"даги талабалар;
- I ва I гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;
- бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;
- халқаро фан олимпиадалари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган Республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
- "Йил талабаси" ва "Талабалар театр студиялари" кўрик-танловларининг Республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;
- олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган "Заковат" интеллектуал ўйинининг Республика босқичида ғолибликни қўлга киритганлар;
- талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардорлари бўлган талабалар.






