АсосийЖАМИЯТ

Андижонда трансформатор ёниб кетди

Кеча, 16 август куни Анджон вилоятининг Булоқбоши туманида электр трансформатор ёниб кетди...

Кеча, 16 август куни Анджон вилоятининг Булоқбоши туманида электр трансформатор ёниб кетди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, соат 22:30 да Булоқбоши туманидаги 35/10 кВли «Булоқбоши» подстанциясида ёнғин чиққан 1-трансформаторнинг ёниши натижасида ушбу ҳудуддаги 1000 га яқин истеъмолчилар электр таъминотидан узилган.

Ёнғин Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан қисқа вақт ичида ўчирилган.

Электр таъминотидан узилган истеъмолчилар соат 23:45 да подстанциядаги 2-трансформатор орқали тармоққа тўлиқ уланган.

    Бошқа янгиликлар