АсосийJamiyat

Имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди

'Имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди'ning rasmi

Мandat.uzbmb.uz сайтига қўшимча квота доирасида танловда иштирок этадиган имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди.

Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар қилди. 

Эндиликда mandat.uzbmb.uz сайтидаги "Бакалавр-2023" бўлимининг "Имтиёзли" қисмидан тегишли имтиёз турини танлаган ҳолда ушбу имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни кўриш мумкин.

Бунда абитуриентларнинг рўйхати уларнинг тўплаган баллари асосида тартибланади ва мазкур имтиёз доирасида ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари сони ҳам кўрсатилади.

Имтиёз асосида қўшимча квота доирасида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар барча абитуриентлар каби умумий танловда иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар