АсосийJamiyat

Энди электрон ҳисобварақ фактурада (Тах gap) тўғрисидаги маълумотлар олиб ташланди (видео)

'Энди электрон ҳисобварақ фактурада (Тах gap) тўғрисидаги маълумотлар олиб ташланди (видео)'ning rasmi

Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани электрон равишда тақдим этиб келишмоқда.

Солиқ мажбуриятларини бажаришда тадбиркорлик субектларига қулай шароитлар яратиш учун солиқ ҳисоботларини автоматлаштириш белгиланган. Ушбу мазмундаги Фармон ҳақида батафсил Сахийбек Мирзаалиев
"Янги технологилар" ИАМ филиал директори тўлиқ маълумот берди. 

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Фармоннинг 3-бандига асосан қўшилган қиймат солиғи, аксиз солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоботи асосан электрон ҳисобварақ-фактура ҳамда онлайн назорат касса машиналари маълумотлари асосида ҳисоботларни тегишли сатрлари автоматик равишда шакллантирилиб, тадбиркорлик субектлари томонидан жўнатиб келинмоқда.

Бундан ташқари, электрон ҳужжат айланиши тизими операторлари томонидан солиқ тўловчиларга қулайликлар яратилган:

электрон ҳисобварақ-фактура тизими 1C. 1UZ, SAP бухгалтерия тизимлари билан интеграцияси қилинган;

электрон ҳисобварақ-фактураларни Excel рўйхат асосида тизимга юклаш;

табиий газ ва суюқ углеводородни реализация қилиш билан боғлиқ шартнома ИД киритилганда электрон ҳисобварақ-фактура маълумотлари автоматик шаклланиши (ПҚ-157-сон 12.05.2023 й., 4-банд);

Бюджет ташкилотлари билан ҳамкорликда давлат ҳаридлари бўйича шартнома тузган тадбиркорлик субектлари ЛОТ рақамларини киритганда, ғазначилик маълумотлари асосида EHF автоматик равишда тўлдирилиши, 

норуда фойдали қазилмалар олди-сотдиси бўйича товар-транспорт юкхати ID рақами асосида электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш, бунда бир нечта юкхати асосида битта фактура расмийлаштириш (ВМ 483-сон 02.08.2021 й., 11-банд);

Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилаётган қурилишлар бўйича фактуралар расмийлаштиришда “Инвестиция обекти ID” рақамини киритиш орқали лойиҳа обектнинг ғазна ҳисоб рақами, LOT рақамлари автоматик равишда шакллантириб берилмоқда;

Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тизими доимий равишда такомиллаштириб борилиб,унда э-имтиёз маълумотлари ва суммасини акс эттириш имкониятлари мавжуд.

Контрангетининг ҚҚС гувоҳномаси ҳолати (фаол ёки вақтинча тўхтатилган) ҳақидаги маълумотлар, солиқ режими (айланмадан солиқ тўловчи ёки ҚҚС тўловчи) кўрсатиб берилмоқда эди.

Контрагентларни танлаш чоғида лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш учун электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда етказиб берувчи ва харидорнинг солиқ узилишлари коеффициенти (Tax gap) маълумот учун кўрсатиб келинган бўлса, жорий йил 19 августдан бошлаб солиқ узилиши коеффициенти (Тах gap) тўғрисидаги маълумотлар олиб ташланди. 

    Бошқа янгиликлар