АсосийJamiyat

Қашқадарёда 17 туп арча ноқонуний кесиб ташланди. Табиатга етказилган зарар — 18 миллион сўм

'Қашқадарёда 17 туп арча ноқонуний кесиб ташланди. Табиатга етказилган зарар — 18 миллион сўм'ning rasmi

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Деҳқонобод туман инспекцияси ходимлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги "Кон" ўрмон бўлимининг "Сувлисой" массиви ҳудудида табиий ҳолда ўсган 6 туп Зарафшон арчаси таг қисмидан, 11 туп арчанинг эса ён шохлари кесиб ташланганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ўрмон қўриқчиси Р.Ж.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси, 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 млн 300 минг жарима қўлланилди.

Табиатга етказилган 18 млн 84 минг сўм зарарни ундириш мақсадида ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалигига ўтказилди.

    Бошқа янгиликлар