1

Тошкент вилоятидаги “Ойбек” чегара божхона постида 55 кг гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди (видео)

ЖИНОЯТ 22.08.2023, 16:11
Тошкент вилоятидаги “Ойбек” чегара божхона постида 55 кг гиёҳвандлик воситаси тўхтатиб қолинди (видео)

Вилоят божхоначилари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатида гиёҳвандлик воситаларини юртимизга ғайриоддий усулда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.  Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Тошкент вилояти божхона бошқармасининг “Ойбек” чегара божхона постига кириб келган енгил автотранспорт воситаси божхона кўригидан ўтказилганида, автоуловнинг газ баллони ичига турли шаклдаги 49 дона ва бензин баки ичига 31 дона полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилганлиги аниқланди.  

Ўрамлар очиб кўрилганда уларнинг ичидаги модда Марказий божхона лабораториясида ўтказилган экпертиза хулосасига биноан 52 кг. 877 гр. оғирликдаги “гашиш” ҳамда 2 кг.дан зиёд  “героин” гиёхванлик воситаси,  1 дона елим идиш ичида модда эса 950 гр. синтетик гиёхвандлик воситаси борлиги аниқланди.  

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1