АсосийJamiyat

Бу йил ўртача кириш балли пасайди, 215 нафар абитуриент имтиҳондан четлаштирилди, 193 мингдан ортиқ ёшлар талаба бўлди — Имтиҳон якунлари бўйича маълумот

'Бу йил ўртача кириш балли пасайди, 215 нафар абитуриент имтиҳондан четлаштирилди, 193 мингдан ортиқ ёшлар талаба бўлди — Имтиҳон якунлари бўйича маълумот'ning rasmi

2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида 948 мингдан зиёд абитуриентдан 888 660 нафари иштирок этди, 59 831 нафари эса иштирок этмади. Бу ҳақда олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовлари якунлари бўйича ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, абитуриентларнинг 67 нафари ҳудудга киришда, 148 нафари тест синови жараёнида тартиб-қоидани бузган учун тест синовларидан четлаштирилди.

Четлаштириш ҳолатларининг аксарият қисми тақиқланган воситалар, жумладан телефон ва шпаргалка олиб кириш ёки олиб киришга уриниш ҳамда абитуриент ўрнига бошқа шахсларнинг киришга уриниши билан боғлиқ.

Тест синови жараёнида четлаштириш ҳолатларининг

- 34 таси (23 %) — Самарқанд вилояти;

- 31 таси (20,9 %) — Тошкент шаҳри;

- 20 таси (13,5 %) — Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келади.

Маълум қилинишича, 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. 

Шундан 13,5 минг нафарга яқин абитуриент қўшимча қабул параметрлари доирасида талабаликка тавсия этилди

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг:

- 180 минг нафарга яқини — умумий қабул параметрлари доирасида;

- 13,5 минг нафарга яқини — имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида тавсия этилган.

Шундан:

- 42 655 нафари — давлат гранти;

- 150 766 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

Танлов натижаларига кўра:

- давлат гранти асосида ўртача балл — 119,3 баллни (ўтган йили 121,2  балл);

- тўлов-контракт асосида ўртача балл — 93,3 баллни (ўтган йили 95,9 балл)ташкил этди.

 

    Бошқа янгиликлар