1

Ўзбекистонда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган "радарлар" фаолиятини текшириш таклиф қилинди

ЖАМИЯТ 23.08.2023, 19:27
Ўзбекистонда тадбиркорлар томонидан ўрнатилган "радарлар" фаолиятини текшириш таклиф қилинди

Шу кунларда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган йўл қоидабузарликларини қайд этувчи камералардаги камчиликлар ҳамда ноинсоф тадбиркорлик фаолияти ҳақидаги гумонлар жамоатчиликни ташвишлантирмоқда. 

 "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бир қанча таклифлар билан чиқди. 

Хусусан:

  • Биринчидан, мазкур тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган барча субъектларнинг сўнгги ҳафталардаги қайдномаларини тафтиш қилиш ва ҳуқуқий баҳо бериш чораларини кўриш;
  • иккинчидан, тафтиш натижасида ноинсоф тадбиркорлик йўли билан ундирилган жарималар аниқланган тақдирда, уларни бекор қилиш ва ҳайдовчиларга тўловларни тадбиркорлар ҳисобидан қайтариш;
  • учинчидан, тадбиркорлик субъектларининг назорат-камералари орқали қайд қилинаётган жарималарни назорат тартибида доимий текшириш амалиётини жорий қилиш;
  • тўртинчидан, фуқароларнинг адолатсиз жарималар устидан шикоят қилишдаги оворагарчиликдан асраш мақсадида, қайдномаларга онлайн шикоят бериш имкониятини яратиш;
  • бешинчидан, барча локациялардаги радар ўрнатилганлиги тўғрисидаги белгилар ёнида чекланган тезликни акс эттирувчи белгиларни ўрнатишни мажбурий қилиш;  
  • Шунингдек, бу борадаги фаолият юзасидан жамоатчиликка  мунтазам равишда ахборот бериб бориш амалиётини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.  

 

"Ўз ўрнида, пиёдалар ва йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, фуқароларимизни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз",–дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1