АсосийJamiyat

"Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликда барқарор ва ишончли ўсиш кузатилмоқда" – Эдвард Романов

'"Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликда барқарор ва ишончли ўсиш кузатилмоқда" – Эдвард Романов'ning rasmi

Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик кейинги йилларда жадал ривожланмоқда. Ўзбекистон Озарбайжон билан ҳам алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор.

2017-2022 йиллар давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги савдо ҳажми 6,2 баробарга (29,0 млн 181,2 млн долларгача), экспорт 5,3 баробарга (25,0 млн доллардан 131,7 млн долларгача), импорт эса 12,4 баробарга (4,0 миллион доллардан 49,5 млн долларгача) ошди.

2022 йилда Ўзбекистоннинг Озарбайжонга экспорти таркибида асосий товар позициялари: тўқимачилик маҳсулотлари ва гиламлар (экспортнинг 17%); озиқ-овқат маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар (13%); тамаки (13%); электротехника маҳсулотлари (12%).

Озарбайжон импорт таркибида асосий улушни қуйидагилар эгаллади: мис рудалари ва мис концентратлар (импортнинг 40%); алюминий (20%); нефт маҳсулотлари ва полимерлар (12%); озиқ-овқат маҳсулотлари (10%), шунингдек хизматлар (5%), асосан транспорт.

Кўриниб турибдики Озарбайжон импортининг тузилиши ва Ўзбекистон экспортининг таркиби товар номенклатурасининг кўплаб позициялари бўйича бир-бирига мос келади. Худди шундай, Озарбайжон экспорти ва Ўзбекистон импорти бўйича товар позициялари бўйича ҳам ўхшашликлар мавжуд.

Шу билан бирга икки давлатнинг ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичларининг кўп марта ўсишига қарамай, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми паст даражада қолаётганини қайд этиш лозим. Масалан, 2022 йилда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги ташқи савдо ҳажми тахминан бир хил (50,1 ва 52,7 млрд долларни) ташкил этган бўлсада, иккала давлат ўртасидаги умумий савдо айланмасидаги улуши 1 фоизга ҳам етмайди.

Юқоридагиларган келиб чиқиб таъкидлаш жойизки Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти тўлиқ амалаг оширилмаяпти. Шу сабабдан мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини иқтисодиётимизнинг бир-бирини тўлдиришини ҳисобга олган ҳолда учинчи мамлакатлар импортини бир-бири билан савдо қилишимиз мумкин бўлган маҳсулотлар билан алмаштириш орқали икки давлат савдо-иқтисодий хамкорлигини сезиларли даражада ошириб янги босқичларга олиб чиқиш мумкин. 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар
маркази бош илмий ходими

Эдвард Романов

    Бошқа янгиликлар