27 август куни Тошкентда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва атроф-муҳитни асрашга қаратилган экологик югуриш мусобақаси – UZPLOGGING бўлиб ўтади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ҳар бир югурувчига футболка ва қайта ишланган пластик чиқиндилардан тайёрланган ўзига хос медал берилади. Энг кўп пластик тўплаган уч нафар ғолиб ташкилотчилар томонидан 1 000 000 сўм миқдорида пул мукофотларига эга бўлади.
"Оммавий экологик ҳаракатга
ҳаволаси орқали мутлақо бепул қўшилишингиз мумкин" дейилади хабарда.
Тадбирда иштирок этиш шартлари:
1. Юқоридаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг;
2. “Экопарк”да жойлашган чиқинди йиғиш пунктигача йўлда пластмасса йиғиб, камида 3 км масофани босиб ўтинг ва "Страва", "трекер" ёки шунга ўхшаш дастур ёрдамида ҳаракатни ёзиб олинг;
3. Йиғилган пластмассани йиғиш пунктига топширгандан сўнг, ютуқни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда югуриш ташкилотчилари: @ecology_uzb ва ҳамкорлар: @prorun.уз, @sanfa_uzni белгилаб, #uzplogging #ecologiyavazirligi #prorunuz хештегларидан фойдаланган ҳолда эълон қилинг.
Иштирокчиларнинг тўпланиши: соат 10:00
Қабул пунктларининг иш вақти: 10:00 дан 19:00 гача
Йиғилган пластмасса қайта ишланади.
24.08.2023 11:06
27 август UZPLOGGING югуриш мусобақаси бўлади






