АсосийJamiyat

Тошкентнинг учта туманида газ бир кунга ўчирилади

'Тошкентнинг учта туманида газ бир кунга ўчирилади'ning rasmi

Таъмирлаш ишлари туфайли 25-август куни соат 10:00 дан 26 август 09:00 гача пойтахтнинг Бектемир, Сергели ва Миробод туманларининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Худудгаз" Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бектемир тумани: Нурафшон маҳалласи
Аҳоли хонадонлари сони - 430 та
Улгуржи истеъмолчилар сони - 105 та

Сергели тумани: Эшонбулоқ, Садоқат ва Иззатли маҳаллалари
Аҳоли хонадонлари сони - 1 080 та
Улгуржи истеъмолчилар сони - 38 та

Миробод тумани: Қўйлиқ ота, Баратхўжа, Парвона маҳаллалари ва Қўйлиқ 2, 3, 4 - даҳалари
Аҳоли хонадонлари сони - 4 580 та
Улгуржи истеъмолчилар сони - 92 та.

    Бошқа янгиликлар