Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолиб бўлган хаваскор жамоалар энди пойтахтда жам бўлишади.
Бу галги воқеликнинг энг муҳим янгилигига эътибор қаратинг. Энди ДХХ кубоги учун қизлар ўртасида ҳам мини-футбол беллашувлари ўтказилмоқда.
Мусобақанинг Республика босқичи 21 – 25 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00 дан старт олади. Финал 26 август куни соат 18:00 да “Жар” стадионида бошланади.






