АсосийJamiyat

Тошкент метросининг иккита бекати ёпилгани сабабли йўналиш бўйлаб 18 метрли бепул автобус қўйилади

'Тошкент метросининг иккита бекати ёпилгани сабабли йўналиш бўйлаб 18 метрли бепул автобус қўйилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 26 август санасидан бошлаб Тошкент метрополитенининг "Юнусобод" ва "Туркистон" бекатлари ёпилиши муносабати билан “Туркистон-Юнусобод–Шаҳристон" метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи 18 метрли 10 дона автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени"  ДУК матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Шунингдек, ушбу автобуслар белгиланган йўналишда қуйидаги 3 та бекатларда тўхтаб ҳаракатланади:

1. Туркистон метро бекати;

2. Юнусобод метро бекати (Мега Планет савдо маркази қаршисида);

3. Шахристон метро бекатига тушиш қисмларида.

Бу автобусларнинг кунлик иш фаолияти 5 дақиқалик интервалда тонги 05:00 дан тунги 00:00 га қадар бепул амалга оширилади.

*Автобусларнинг олди ва ён қисмларида метро белгиси (метробус) ўрнатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги метронинг “Юнусобод” ва “Туркистон” бекатлари режали профилактик ишларни амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 26 августидан бошлаб 4 ой муддатга ёпилади. 

 

    Бошқа янгиликлар